10292

Трамп 2016 йил учун молиявий ҳисоботини тақдим қилди

Дунё 19 июнь 10:11 305

АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йил учун молиявий ҳисоботини тақдим қилди. 98 саҳифалик ҳужжат ҳукумат ҳузуридаги ахлоқ масалалари бўйича бюро сайтида чоп этилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Мазкур ҳужжатга кўра, Трамп ўтган йил гольф-клубларидан 298 млн доллар даромад олган. У, шунингдек, Флоридадаги «Мар-а-Лаго» курортидан 37,2 млн доллар ишлаб топган. Шунингдек, Трамп ўтган йили Вашингтонда очилган Trump Hotel меҳмонхонасидан 19,7 млн доллар фойда кўрган.

Ҳисоботда Трамп президент лавозимига киришишидан олдин раҳбарлик лавозимларини тарк этган 565 та компания номи келтириб ўтилган.

Ҳисоботга кўра, Трампнинг қарзи 315 миллион долларни ташкил қилади.

Оқ уйда таъкидланишича, ҳисобот кўнгилли тарзда тақдим қилинган, ваҳоланки Трамп буни 2018 йил май ойигача қилмаслик ҳуқуқига эга.

Изоҳ билдириш