12489

(+Видео) «Куну тун одамларнинг ишончини қозониш ҳақида ўйлардим» – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотиралари ва эксклюзив кадрлар

Фото: Facebook

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Қашқадарё вилоят партия комитетининг биринчи котиби бўлиб ишлаган давридаги шахсий хотиралари билан Facebook орқали бўлишди.

Ислом Каримовнинг шахсий хотираларидан:

“Қашқадарё вилоятида халқ мени ҳушёр бўлиб эмас, қандайдир бефарқ қабул қилди. Мендан олдин шу вазифада ишлаган одамлардан бири қайсидир ножўя ишларга жавобгарликдан қўрқиб, ўз жонига қасд қилди. Бошқасини эса қамоққа олишди. Баъзи одамлар “Янги келган биринчи котиб ҳудди аввалгиларидек бўлса керак”, деб айтишди. Менинг хаёлимда куну тун биргина фикр бор эди: одамларнинг ишончини қозониш. Ва мен буни уддалаганимдан бахтиёрман. Мен уч йил вилоят комитети биносидаги хонада яшадим. Уч йил тарки дунёликда ўтди. Деярли куну тун ишладим. Камтарлик бўлмаса ҳам айтаман: нимадирлар қилишга эришдим. 300 км йўллар қурилди, бозорлар, чойхоналар ва бошқа маиший хизмат объектлари. Аслида мен учун энг асосийси, вилоятда ҳеч ким Каримов ноинсоф одам дея олмаганидир. Аксинча, одамлар ҳозиргача мен ҳақимда инсофли, виждонли одам деб эслайди. Бундан фахрланаман!”

Ислом Каримов фонди, шунингдек, Биринчи Президентнинг Қашқадарё вилоят партия комитетининг биринчи котиби бўлиб ишлаган даври (1986-1989 йиллар)га оид эксклюзив кадрларни ҳам тақдим этди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

Из воспоминаний И.А. Каримова:«Народ в Кашкадарьинской области принял меня не то что настороженно, а как-то безразлично. Один из моих предшественников покончил с собой, боясь ответственности за какие-то неблаговидные дела. Другого посадили. Некоторые люди говорили: «Новый первый секретарь, наверное, такой же, как и прежние». У меня в голове день и ночь была одна и та же мысль: завоевать доверие людей. И я счастлив, что это удалось. Три года я жил в одной комнате прямо в здании обкома. Три года аскетической жизни. Работал, в буквальном смысле, день и ночь. Без ложной скромности скажу: кое-что удалось сделать. Построено 300 километров дорог, рынки, чайханы, другие бытовые объекты. Но самое главное для меня, что никто в области не мог сказать, что Каримов нечестный человек. Наоборот, люди до сегодняшнего дня вспоминают обо мне как о порядочном человеке. Я горжусь этим».

Опубликовано Islam Karimov Foundation – Ислом Каримов Фонди 10 июля 2017 г.

Изоҳ билдириш