18554

​Самарқандда директор ўринбосари автомобиль олиб қочди

Жамият 23 sentyabr 23:04 579

Самарқанд шаҳрида номаълум шахс Фирдавсий кўчасида қолдирилган И.Ж.га тегишли “Нексия” автомашинаси олиб қочилгани ҳақида ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига хабар келиб тушади.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, автомашина Гагарин кўчасида техник соз ҳолда топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пайариқ туманида яшовчи, масъулияти чекланган жамият директори ўринбосари, 1967 йилда туғилган М.М. содир этгани аниқланди ва ушланди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

Изоҳ билдириш