НДПИ қошидаги 2-сонли академик лицей Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 май кунги ПҚ 2941 сонли қарори асосида тугатилиб, Нукус туризм ва сервис коллежига айлантирилди. Бу ҳақида “Еркин Қарақалпақстан” нашри хабар бермоқда.
Газетадаги эълонда ёзилишича, академик лицей билан олди-бердиси борлар эълон чиққан кун (17 августдан чиққан) кундан бошлаб 10 кун муддат ичида келиб хабарлашишлари мумкин.