18531

«Лукойл» Ўзбекистонда янги объектларни ишга туширди

Жамият 23 sentyabr 16:30 698

«Лукойл» Ўзбекистондаги Ҳисор конлари гуруҳида «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳасининг асосий ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга топширди, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

«Лойиҳавий қуввати йилига 4,4 миллиард куб метр бўлган газни комплекс тайёрлаш, газни дастлабки тайёрлов қурилмалари ҳамда олтита газ йиғув пункти шулар жумласига киради. Сентябр ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда «Лукойл» бошқаруви остидаги лойиҳаларда газ қазиб олиш ҳажми 45 миллиард куб метрга етди», — дейилади хабарда.
Ўзбекистонда «Лукойл» «Қандим-Ҳавзак-Шоди- Қўнғирот» ва «Жануби-Ғарбий Ҳисор» лойиҳалари бўйича иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Инвестиция дастурига кўра, 2017 йилда «Лукойл» умумий қиймати 8 миллиард доллардан ортиқ бўлган иккита МТБни амалга ошириш учун 1,217 миллиард доллар киритади. Бугунги кунда «Лукойл»нинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоялари ҳажми 6,5 миллиард доллардан ошган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

Изоҳ билдириш