15710

Андижон вилояти ҳудудида снаряд топилди

Жамият 21 август 12:41 420

Андижон вилояти Жалақудуқ тумани дала майдонида 152 ммли снаряд топилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Kun.uz’га маълум қилди.

Хабар қилинишича, Жалақудуқ шаҳар Бойчеки МФЙда яшовчи Х.М. Жалақудуқ тумани Тешиктош ҚФЙ Деҳқонобод маҳалла ҳудудида жойлашган «Фозилжон-ерлари» фермер хўжалигининг дала майдонида ов қилаётган вақтида «Гаубица Д-20» номли, узунлиги 70 см, 152 мм калибрли снарядни топиб олган. У эскириб занглаган ҳолда бўлган. Шундан сўнг, Х.М. ўқ-дорини яшаш уйига олиб келган ва ўз ихтиёри билан туман ИИБ ҳодимларига топширган.

Ушбу снаряд айни вақта вилоят ИИБ махсус гуруҳ ходимларига топширилган. Терговга қадар текширувни туман ИИБ тергов бўлими олиб бормокда.

Изоҳ билдириш