18485

18 ёшли Пардаева Юлдуз Норсоат қизи қидирилмоқда

Жамият 22 сентябрь 16:01 1 063

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 18 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 3-босқич талабаси, 18 ёшли Пардаева Юлдуз Норсоат қизи бедарак йўқолган.

«Телеграф» нашрининг маълум қилишича, қизнинг отаси туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Талабанинг эгнида оқ кофта, қора юбка, оёғида оқ макасима, қўлида эса қора сумка бўлган.

Қизнинг белгилари: бўйи 155-160 см., ўрта гавдали, сочи қора ва узун, кўзи қора, қоши қора ва сийрак.

Ушбу талаба ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилишлари сўралади.

Изоҳ билдириш