17700

Олма-отада ўзбекистонлик шахс гўдакларни ўлдирганликда гумон қилинмоқда

Жамият 13 сентябрь 12:07 438

Олмаота шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистоннинг 29 ёшли фуқаросини ўзи бирга яшаган аёлнинг икки фарзандини ўлдирганликда гумонлаб, қўлга олди. Полициянинг хабар беришича, айни вақтда жиноят сабаби ва у қандай содир этилганлиги хусусида тергов ишлари олиб борилмоқда.

Хабарларда айтилишича, болаларнинг онаси аввалроқ бедарак йўқолганлиги сабаб қидирувда бўлган. Унинг 2 нафар кичик ёшдаги болаларидан ташқари тўнғич фарзанди ҳам бўлган.

Полиция оиланинг тўнғич фарзанди яшайдиган манзилни аниқлаган. У ҳозирда тиббий марказга юборилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳ билдириш