17727

Бош прокуратура Сайхунобод ҳокими билан боғлиқ ишни назоратга олди

Жамият 13 сентябрь 15:37 756

Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Сайхунобод ҳокимининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги видеоматериалда кўрсатилган ҳолатлар бўйича текширув бошланди.  Бу ҳақида «Kun.uz» нашрига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, текширув жараёнини Бош прокуратура назоратга олган. Унинг натижалари ҳақида қонунда белгиланган муддатда кенг оммага эълон қилинади.

12 сентябрь куни Kun.uz нашри Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Маҳмудович Эгамбердиев тумандаги мактабларнинг директорларини йиғиб, уларни бир қаторга терган ҳолда калтаклагани акс этган видеони эълон қилди.

Нашр хабарига кўра, бу воқеа август ойи охирида рўй берган.

Носиржон Эгамбердиев Сайхунобод туманига 2016 йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланган. Бунгача Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Изоҳ билдириш