Президент Дональд Трамп 2017 йил декабридаги 13818-фармонни узайтирди, дейилади РБК хабарида.
Санкциялар остига тушган, турли мамлакатлардан бўлган 13 шахсдан иборат рўйхат АҚШ Молия вазирлиги сайтида жойлаштирилди. Улар орасида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова, Россия бош прокурорининг ўғли Артём Чайка, Украинанинг «Беркут» махсус бўлинмаси собиқ қўмондони Сергей Кусюк бор. Шунингдек, рўйхатдан Сербия, Хитой, Никарагуа, Жанубий Судан ва Покистон фуқаролари ҳам жой олди. Бундан ташқари 39 та корхонага нисбатан санкциялар қўлланилган.