39576

Парагвай АҚШ ва Гватемала ортидан ўз элчихонасини Қуддусга кўчирди

Дунё 22 май 8:31 204

Шаҳар мақоми ҳали ҳал этилмаган масала бўлиб қолаётганига қарамай, Парагвай Исроилдаги ўз элчихонасини Қуддусга кўчирган учинчи давлатга айланди.

Лотин Америкаси давлати ўтган ҳафтада Қуддусда ўз дипломатик миссияларини очган АҚШ ва Гватемалага тақлид қилди.

Очилиш маросимида Парагвай президенти Орасио Кортес ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қатнашдилар. Илгари Тель-Авив яқинидаги  Герцлии-Питуах шаҳрида жойлашган бўлган элчихона гватемалаликларга қўшни бўлган «Малха» технопаркидан жой олди.

Бошқа мамлакатлар Қуддуснинг ҳал этилмаган мақоми туфайли ҳозирча ўз элчихоналарини Тель-Авивда қолдиришмоқда.

Исроил Қуддусни Иорданиядан ярим аср олдин ажратиб олинган ва кейинчалик аннексия қилинган шарқий туманлари ва тарихий маркази билан қўшиб ўзининг «ягона ва бўлинмас» пойтахти деб атаб келади. Дунё ҳамжамиятининг асосий қисми аннексияни тан олмайди ва Шарқий Қуддусни Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи билан қўшган ҳолда оккупация қилинган ҳудудлар, деб билади.

Изоҳ билдириш