2 март куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов анжуманида Ўзбекистон Волейбол федерацияси раҳбариятининг янги таркиби сайланди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси Эргаш Шоисматов бир овоздан спорт ташкилотининг янги президенти этиб сайланди. «Дори-Дармон» компанияси бошқарув раиси Абдуғани Комилов унинг биринчи ўринбосари этиб сайланди. «Арк Эко Текстиль» корхонаси директори Шерзод Хушвақтов ўринбосар […]
У Франция терма жамоаси таркибида 45 ўйинда 18та гол уриб, жаҳон чемпионатида бронза медалларни қўлга киритган. «Реал» билан 3 марта Чемпионлар кубогини қўлга киритган (1956, 1958 ва 1959) ва 2 марта Испания чемпиони бўлган.
Ўзбекистонлик боксчи Шохжаҳон Эргашев (8−0−0, 8 КО) 15 февраль куни Москвада бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова аёллар теннисида энг узоқ давом этган тай-брек иштирокчисига айланди. Мазкур натижа Москвада 20−26 февраль кунлари бўлиб ўтаётган ITF турнирида қайд этилди.
Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов 24 февраль куни Темекулда (Калифорния, АҚШ) бўлиб ўтган ShoBox: The New Generation профессионал бокс кечасида муваффақиятли иштирок этди. Шоу яқиндагина 40 ёшини нишонлаган афсонавий боксчи Флойд Мейвезернинг промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистонлик ёш курашчилар Петко Сиракова ва Иван Илиев хотирасига бағишлаб 23 ёшгача ёшлар ўртасида эркин, аёллар ва юнон-рум курашлари бўйича халқаро мусобақада 10 та медални қўлга киритди.
Аралаш яккакурашлар жангчиси Улуғбек Гадоев (2−2) 25 февраль куни Россиянинг Белгород шаҳрида ММА бўйича Bars Night Battle профессионал мусобақаси доирасида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик ёш курашчилар Петко Сиракова ва Иван Илиев хотирасига бағишлаб 23 ёшгача ёшлар ўртасида эркин, аёллар ва юнон-рум курашлари бўйича халқаро мусобақада 10 та медални қўлга киритди. 24−26 февраль кунлари Варнеда (Болгария) бўлиб ўтган турнирда 15 мамлакатдан 213 спортчи иштирок этди. МОҚ матбуот хизматининг хабар қилишича, Олимжон Ҳикматов ва Абдурауф Бозорбоев мураббийлиги остидаги кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бешта олтин […]
Абдулло Сагдиев, Бехзод Миртемиров, Бахтиёр Икрамжановлар раис ўринбосари лавозимига, Камолиддин Рўзимуҳамедов эса бош котиб лавозимига сайланди.