29

Енгил атлетика федерацияси раҳбари қайта сайланди

Жамият | Спорт 14 февраль 10:02 276

Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг 22 февралда бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида раҳбариятнинг янги таркиби сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. Спорт ташкилоти раиси лавозимига бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов бир овоздан сайланди. Унинг биринчи ўринбосари этиб «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси бошқарув раиси ўринбосари Олимхон Рустамов сайланди.

Абдулло Сагдиев, Бехзод Миртемиров, Бахтиёр Икрамжановлар раис ўринбосари лавозимига, Камолиддин Рўзимуҳамедов эса бош котиб лавозимига сайланди.

Тадбирда «Пахтакор» стадионига ёндош ҳудудда енгил атлетика бўйича махсус спорт мажмуаси ҳамда федерациянинг янги биноси қурилаётгани маълум қилинди. Раҳбарият сўзларига кўра, мазкур мажмуа шу йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Изоҳ билдириш