165

Оқгул Омонмуродова ва Анна Цая аёллар теннисида рекорд ўрнатди

Спорт 27 февраль 17:17 264

Ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова аёллар теннисида энг узоқ давом этган тай-брек иштирокчисига айланди. Мазкур натижа Москвада 20−26 февраль кунлари бўлиб ўтаётган ITF турнирида қайд этилди.

Тай-брейк — ҳисоб 6:6 бўлганида ғолибни аниқлаш учун бериладиган қўшимча гейм. 2 очко фарқи билан ким 7 очко тўпласа, ғолиб саналади. Тай-брек ўртадаги фарқ 2 очкога етмагунга қадар давом этаверади.
Сешанба куни мусобақанинг биринчи раундида Оқгул Омонмуродова (жаҳон рейтингида 367-ўрин) германиялик Анна Цаяга (306) қарши ўйнади. 3 соату 21 дақиқа давом этган учрашувнинг иккинчи партиясида у рақибини 7/6(22/20) ҳисобига мағлубиятга учратди. Бироқ уч сет якунига кўра у 2:1 — 6/4, 6/7(20/22), 7/6(7/4) ҳисобида Германия вакиласига имкониятни бой берди.

Аввалги рекорд 1999 йилда америкалик Тарой Снайдер ва швейцариялик Эммануэль Гальярди томонидан ўрнатилган. Снайдер тай-брейкда 21/19 ҳисобида ғалаба қозонган.

Изоҳ билдириш