168

Шохжаҳон Эргашев Грузин боксчисини нокаутга учратди

Спорт | Ўзбекистон 27 февраль 17:20 268

Ўзбекистонлик боксчи Шохжаҳон Эргашев (8−0−0, 8 КО) 15 февраль куни Москвада бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Фарғоналик 25 ёшли боксчи грузиялик Рубен Мовсесянга (23−16−1, 18 КО) қарши рингга кўтарилди. Шохжаҳон жангнинг биринчи сониялариданоқ устунликни қўлга олиб, рақибига кетма-кет зарбаларни берди. Натижада ҳакам биринчи раунднинг иккинчи дақиқасида жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

«Бу йил АҚШда чиқишларни бошлашни режалаштираяпман. Дунёнинг энг кучли 10 боксчиси рўйхатига киришни истайман. Маълумки, бокс бўйича Ўзбекистон термаси Олимпиададаги ғалабалардан сўнг дунёнинг энг кучли бокс жамоасига айланди. Ушбу мақомни профессионал рингда ҳам тасдиқлашни хоҳлайман», — деди нокаутер «Газета.uz»га.

Шохжаҳон Эргашев 2003 йилдан буён бокс билан шуғулланмоқда. Тўрт карра Ўзбекистон чемпиони. Ҳаваскор боксдаги 216 жангдан 202 тасида ғолиб бўлди.

Изоҳ билдириш