156

MMA: Улуғбек Гадоев Bars Night Battle мусобақаси ғолиби бўлди

Спорт | Тур 27 февраль 17:10 280

Ўзбекистонлик аралаш яккакурашлар жангчиси Россияда ММА профессионал мусобақаси доирасидаги беллашувни муваффақиятли ўтказди.
Аралаш яккакурашлар жангчиси Улуғбек Гадоев (2−2) 25 февраль куни Россиянинг Белгород шаҳрида ММА бўйича Bars Night Battle профессионал мусобақаси доирасида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Белгороднинг «Гладиатор» жангчилар клуби номидан беллашган 22 ёшли Ўзбекистон вакили 84 кг гача вазн тоифасида маҳаллий «Партизан» клуби вакили ҳисобланган 23 ёшли Руслан Моисеенко (0−1) билан ўзаро жанг олиб борди.Кечадаги барча жанглар ичида энг томошабинбопи бўлган беллашув беш дақиқалик барча уч раунд ҳам тўлиқ давом этди.Биринчи раунд Руслан Моисенко устунлигида ўтган бўлса, иккинчи раундда эса ўзбекистонлик спортчининг қўли баланд келди. Натижада ҳакамлар қўшимча раунд белгилади. Янада қизғин курашларга бой ўтган сўнгги раундда Улуғбек Гадоев ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлди.

Изоҳ билдириш