Куни кеча, яъни 23 апрел куни Ўзбекистон тарихида биринчи марта махсус ихтисослаштирилган футбол телеканали — «Футбол ТВ» ишга туширилди.
Каналда биринчи бўлиб Испания чемпионатининг 33 тури — «Реал»-«Барселона» учрашуви намойиш қилинган. Янги телеканал ташаббускори ахборот журналистикасида ихтисослашган Uzreport TV телеканали хисобланади.
Ташаббускорлар сўзларига кўра, синов жараёни давомида «Футбол ТВ» суткасига 12 соат — 14.00дан 03.00га қадар фаолият юритади. Тест жараёни муваффақиятли якунланса, у 24 соатлик иш тартибига ўтказилади.
«Футбол-ТВ»да тўғридан-тўғри футбол трансляцияларидан ташқари, энг қизғин кечган учрашувлар такроран намойиш этилиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, айни вақтда футбол ҳақида кўрсатувлар устида иш олиб борилиб, спорт ҳақида ҳужжатли фильмлар тайёрланаётгани таъкидланмоқда.