55541

2019 йилнинг энг машхур автомобиллари рейтинги

Технология 25 декабрь 15:10 1 068

OLX платформасига кўра, иккиламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси йил давомида 38 фоизга ўсди.

Ҳаммаси бўлиб, 2019 йилда сайтда автомобилларни сотиш бўйича 250 мингдан ортиқ реклама жойлаштирилган. Бозордаги энг катта улуш Chevrolet автомобилларига (51%) тўғри келди, рейтингда иккинчи ўрин LADA концерни томонидан барқарор сақланиб келмоқда (бозор улуши 16%) ва кучли учликдан Daewoo автомобиллари (10%) жой олган. Жорий йилда Ўзбекистоннинг иккиламчи бозорида энг кўп сотилган автомобил Chevrolet Spark бўлди, унинг савдоси жорий йилда 51 фоизга ўсди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Nexia ва Matiz автомобиллари эгаллади. Шундай қилиб, йил охиридаги иккиламчи бозорда энг кўп сотилган автомобиллар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди.

1) Chevrolet Spark

2) Chevrolet / Daewoo Nexia

3) Chevrolet Lacetti

4) Chevrolet / Daewoo Matiz

5) Chevrolet Cobalt

6) Chevrolet / Daewoo Damas

7) Chevrolet Captiva

8) Chevrolet Malibu

9) VAZ (LADA) Largus

10) VAZ (LADA) Granta

Premium сегментдаги Chevrolet Malibu ва Chevrolet Captiva (жами 817 реклама) устунлик қилади.

Изоҳ билдириш