55482

UzAuto Motors янги автомобилларни харидорларга беришни вақтинча тўхтатди

Технология 23 декабрь 9:39 1 021

UzAuto Motors АЖ томонидан автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан 2019 йилнинг 23 дан 27 декабригача янги автомобилларни харидорларга бериш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақида компания матбуот хизмати “Аsr.uz“га маълум қилди.

Шу билан бирга инвентаризация кунлари давомида дилерлар томонидан автомобил харид қилиш учун янги шартномаларни тузиш давом этади.

Компания дилерлик марказларида инвентаризация тугагани ҳақида онлайн тартибда хабардор қилиб боради.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва сизнинг тушунишингиздан умидвормиз!”, дейилган компания баёнотида.

Изоҳ билдириш