55527

UzAuto Motors 25 декабр куни янги тўртта автомобилнинг тақдимотини ўтказади

Технология 24 декабрь 13:22 984

UzAuto Motors 25 декабрь куни Тошкентда Chevroletʼнинг тўртта янги модели тақдимотини ўтказади.

Маълумотларга кўра, гап Equinox, Traverse, Trailblazer ва Onix русумлари ҳақида кетяпти. Буни бошқа омиллар ҳам тасдиқлайди. Масалан, октябрь ойида АҚШ компанияси мамлакатимизда Onix товар белгисини рўйхатда ўтказган эди.

Октябрда эса GM Thailand Ўзбекистонга Trailblazer моделининг биринчи туркумини юборгани маълум бўлганди. Шу ойнинг охирида эса тармоқларда Ўзбекистондаги Equinox фотосуратлари пайдо бўлди.

Traverse русуми эса баҳор фаслида давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи доирасида намойиш этилганди. Айтганча, ўша ерда Equinox ва Trailblazer ҳам бор эди.

Изоҳ билдириш