55536

2020 йилдан Ўзбекистонда интернет нархи арзонлашади

Технология 25 декабрь 15:00 483

2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ташқи интернет каналлари учун тариф нархлари пасайтирилади. Бу ҳақида “Ўзбектелеком“ томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида хабар берилди.

Манбага кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун ташқи канал учун тарифлар 1 Мбит/с учун 56 минг сўмгача пасайиши (-20%) кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил давомида операторлар ва провайдерлар учун ташқи канал учун тарифлар 1 Мбит/с учун 85 минг сўмдан 70 минг сўмгача (пасайиш 17%) туширилганди.

Изоҳ билдириш