33013

Ҳайдовчилар малакасини ошириш билан «Avtotest Report»дан ташқари бошқа ташкилотлар ҳам шуғулланади

Технология 28 февраль 10:30 310

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганлиги хусусида Адлия вазирлиги ўзининг Telegramдаги мессенжеридаги «Huquqiy axborot» каналида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарори билан 1.01.2018 йилдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар 2 йилда бир марта малака оширишга мажбурлигини белгилайдиган тартиб ўрнатилган эди. «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексининг ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисида сертификати эса ҳайдовчилар ёнида олиб юриши ва ички ишлар органлари ходимларига тақдим этиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхатига киритилган.

Хабарда қайд этилишича, 1.06.2018 йилдан бошлаб ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш билан «Avtotest Report» МЧЖ қатори давлат таълим муассасалари ва тегишли лицензияга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари ҳам шуғуллана олади.

Автотранспорт воситаларини қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида бошқараётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслар малака оширмайдилар.

Изоҳ билдириш