Тошкент шаҳар ИИББдаги манбаларнинг UzNews.uz мухбирига хабар беришича, Яккасарой туманидаги Қушбеги кўчасида жойлашган газ қуйиш шахобчасида портлаш содир бўлган.
Маълумотларга кўра, газ тўлдириш чоғида «Daewoo Nexia» автомобили юкхонасидаги газ баллони портлаб кетган. Портлашга баллондаги газ босими меъёридан ортиб кетганлиги дастлабки сабаб сифатида кўрилмоқда.
Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаганлиги айтилмоқда.