20 декабрь куни эрталаб Ислом Каримов номидаги Тошкент аэропорти ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли ёпилди.
Ҳаво бандаргоҳи ҳудудида кучли туман кузатилди, кўриниш даражаси эса минимумдан паст деб топилди.
МАК матбуот хизматининг хабар қилишича, аэропорт Истанбул, Минск, Санкт-Петербург, Тель-Авив, Бишкек ва Римдан келган рейсларни қабул қила олмаган. Самолётлар Самарқанд ҳамда Навоий аэропортларига қўнишган. Бошқа қўниш жойларига Париж ва Лондондан келадиган рейслар, шунингдек, Turkish airlines авиакомпанияси самолёти йўналтирилган.
Миллий авиаташувчи йўловчилардан рейсларнинг учиш ёки қўниш вақтини қуйидаги телафон рақамлари орқали аниқлаштиришларини сўрайди: +99871 140-28-01 /02 /03 /04.