5231

Таймазов САСга Пекин олимпиадаси олтин медалидан маҳрум қилиш қарори бўйича апелляция юборди

Тур 28 апрель 9:55 286

Эркин курашчи Артур Таймазов Халқаро олимпия қўмитасининг уни 2008 йилги Пекин Олимпиадаси олтин медалидан маҳрум қилиш бўйича қарорига қарши Спорт арбитраж судига апелляция юборди. Бу ҳақида суд расмий сайтидаги релизда айтилади.

2017 йилнинг 31 март куни Халқаро олимпия қўмитаси Таймазовни унинг допинг-намуналарида туринабол ва станозолол каби тақиқланган моддалар топилгани туфайли олтин медалдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Спорт арбитраж судига қилган мурожаатида спортчи ХОҚ қарори бекор қилинишини талаб қилган.

Таймазов 2008 йилги Пекин Олимпиадасида вазни 120 килограмгача бўлган курашчилар ўртасидаги финал баҳсида россиялик спортчи Бахтиёр Аҳмедовни мағлуб этганди. Аввалроқ ХОҚ матбуот хизмати Таймазов медални қайтариб берганидан сўнг айнан Аҳмедов Пекин Олимпиадаси олтин медали эгасига айланишини таъкидлаб ўтди.

Изоҳ билдириш