6829

Нью-Йорк полицияси Таймс-Сквердаги ҳодиса ҳақида маълумот берди

Тур 18 май 22:12 335

Нью-Йорк полицияси Таймс-Скверда автомобиль катта тезликда пиёдалар устига юришини терроризм билан боғламаяпти. Бу ҳақида Reuters хабар тарқатди.

Шаҳар ўт ўчириш департаментининг твиттерида маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 13 киши жароҳатланди. CBS манбаси эса бир киши ҳалок бўлгани ва 20 киши жароҳатлангани ҳақида ёзмоқда.

Автомобиль ҳайдовчиси қочишга уринган вақтида қўлга олинган.

 

Нью-Йорк полиция департаменти 12 киши жароҳатлангани ва бир киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

18 май кунининг иккинчи ярмида Нью-Йорк марказидаги Таймс-Сквер майдонида қизил рангли Honda катта тезликда одамлар гуруҳини уриб кетди. Гувоҳлар ҳайдовчи бу ҳаракатини қасддан амалга оширганини айтмоқда. Уларнинг сўзларига кўра автомобиль тротуар бўйлаб юриб, пиёдаларни боса бошлаган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш