6203

Дастлабки натижа: Пекин ва Тошкент қайси соҳаларда ҳамкорлик қилади

Тур 13 май 12:07 450

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг Пекиндаги учрашуви чоғида қатор икки томонлама шартномалар имзоланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни имзоладилар.

Томонлар шунингдек, Ҳукуматлараро техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги, халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимлар, умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро ноталар алмашинувини имзоладилар.

Бундан ташқари, ветеринария ва ўсимликлар инспекцияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Илгарироқ ташриф доирасида ҳамда 14-15 май кунлари бўлиб ўтадиган «Бир камар — бир йўл» форуми давомида умумий қиймати 20 миллиард долларлик 100га яқин ҳужжат имзоланиши хабар қилинганди.

Изоҳ билдириш