Россия президенти Владимир Путин ва Франциянинг янги сайланган президенти Эммануэль Макрон телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақида Кремль сайтида маълум қилинган.
«Томонлар келгусида Минск келишуви асосида Украина инқирозини бартараф этишга қаратилган норманд тўртлиги форматидаги музокараларни давом эттириш аҳамияти ҳақида суҳбатлашишди», — деб маълум қилишди Кремлда.
Қайд этилишича, томонлар ўзаро учрашув ўтказиш имкониятларини муҳокама қилишган.
14 май куни Макрон расман Франция президентлигига киришганди. У инаугурация маросими вақтида ЕИ билан ислоҳотлар бўйича музокара қилишини айтганди.