5-6 июль кунлари Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар беради.
Бугун, 5 июль куни “От спорти паради» ўтказилиши муносабати билан соат 19:00 дан 21:00 гача А.Темур шох кўчасининг А.Темур хиёбони айланма йўлидаги қисми ёпилади.
6 июль куни “Оммавий юриш марафони”ни ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида ҳаракат чекланади.