54217

5-6 июль кунлари пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Технология 5 июль 11:36 248

5-6 июль кунлари Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар беради.

Бугун, 5 июль куни “От спорти паради» ўтказилиши муносабати билан соат 19:00 дан 21:00 гача А.Темур шох кўчасининг А.Темур хиёбони айланма йўлидаги қисми ёпилади.

6 июль куни “Оммавий юриш марафони”ни ўтказилиши муносабати билан соат 07:00 дан 08:00 гача “Халқлар дўстлиги” майдонидан  И.Каримов кўчаси бўйлаб И.Каримов кўчаси ва Афросиёб кўчаси кесишмасигача, мазкур кесишмадан Олмазор кўчасининг Миллий олимпия қўмитасигача бўлган қисмида ҳаракат чекланади.

Изоҳ билдириш