«Nur.kz». нашрининг маълумотларига кўра, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков марҳум акасининг йили муносабати билан Ўш шаҳрига йўл олди. Мамлакатнинг жанубий пойтахтига у оддий авиарейсда борди. Президентнинг бу парвози акс этган видео интернетда пайдо бўлди.
Президент матбуот хизматининг хабарида, Жээнбеков оилавий ишлар (акасининг йили) туфайли Ўшга боргани боис оддий авиарейсдан фойдаланишга қарор қилган. Видеороликда машҳур қирғизистонлик телебошловчи Нурлан Майназаров йўловчиларга улар билан бирга давлат раҳбари учаётганини эълон қилган.