5932

Австрия суди Facebook’га ҳақоратли постларни олиб ташлаш мажбуриятини юклади

Технология 11 май 10:38 182

Австрия суди Facebook’га ҳақоратли постларни олиб ташлаш мажбуриятини юклади. Бу ҳақида «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Даъво Австрия «яшиллар» партияси томонидан унинг етакчиси ижтимоий тармоқдаги ҳақоратли хабарлардан жабрланганидан сўнг киритилди.

Вена апелляция суди Facebook Эва Главишнигни ҳақоратловчи постларни олиб ташлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди ва бундай контентнинг фақат мамлакат ҳудудида блокировка қилиниши етарли бўлмаслигини кўрсатиб ўтди.

Судьяларга кўра, ижтимоий тармоқ учун бу жараённи автоматлаштириш муаммо туғдирмайди. Facebook вакиллари ҳозирча суд қарорига изоҳ бермади.

Изоҳ билдириш