54934

Apple янги «iPhone 11″ни тақдим этди

Технология 11 сентябрь 11:32 389

Apple компанияси Куппертинода 3та янги iPhone тақдим этди: iPhone 11, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Янги iPhone 11 иккита камерага эга бўлди. Янги 12 мегапикселли камера кенг бурчакли (13мм) объективга эга бўлиб, тунда яхши суратга олиш хусусиятига эга (Night Mode). IPhone 11 камераси, шунингдек, 2 каррали оптик зум ва 4К режимда видео суратга олиш хусусиятига эга бўлади.

Ундан ташқари 11 айфон 6,1 дюймли Liquid Retina дисплейига эга бўлади. Янги смартфон 6 хил рангда ишлаб чиқарилади.

IPhone 11 Pro – 5,8 дюмли экран ва учинчи телеобъективли камера билан жиҳозланади. Унинг катталаштирилган версияси эса 11 Pro Max деб аталади ва 6,5 дюймли экранга эга бўлади. Ушбу телефонларга Super Retina XDR русумли дисплей ўрнатилади.

Барча янги смартфонлар Apple компаниясининг бугунги кунда мавжуд бўлган энг тез процессори – A13 билан жиҳозланади. Янги процессор жуда тез бўлиши билан бирга у энергия тежовчи ҳам.

IPhone 11 Pro эски iPhone XSга нисбатан 4 соат кўпроқ ишлаши мумкин.

IPhone 11нинг нархи 699 долларни, IPhone 11 Pro эса – 999 доллар, IPhone 11 Pro Max – 1099 долларни ташкил қилади. Смартфонлар 20 сентябрдан сотувга чиқарилади.

Изоҳ билдириш