54837

Тошкентда электробусни синовдан ўтказиш бошланади

Технология 5 сентябрь 11:57 153

«Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси Е420 Vitovt Electro электробусини синовдан ўтказиш учун Тошкентга етказиб берди, дея хабар қилди«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг «Газета.uz»га хабар қилишича, бир марталик қувват билан 19 км масофани босиб ўтишга қодир бўлган электробус энг қисқа йўналишлардан бири — 41- йўналишда (Чилонзор 25-мавзе — Чилонзор буюм бозори) синовдан ўтказилади. Ҳозирда иккита қувватлаш станцияси тайёрлаб қўйилди.

Махсус комиссия ушбу электробус билан боғлиқ барча ҳолатларни тўлиқ ўрганиб чиқади. Хусусан, Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида электробуснинг ҳаракатланиш имкониятлари, йўловчилар соғлигига унинг таъсири ва бошқа жиҳатлар атрофлича таҳлил қилинади.

Тошкентга электробус етказиб бериш режаси ҳақида ўтган йилнинг сентябрида маълум бўлганди. Беларусь президенти Александр Лукашенко ташрифи доирасида Тошкентда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Белкоммунмаш» директори Владимир Король ушбу масалани муҳокама қилган эди.

Изоҳ билдириш