54805

Шуҳратбек Абдураҳмонов: Қадамингни ўйлаб босгин деганман

Ўзбекистон 26 август 23:34 1 558

Аввал хабар берганимиздек, бугун 26 август куни, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилди.

Сессиясида иштирок этган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов собиқ ҳоким ишига баҳо берар экан, уни кўп марта огоҳлантирганини таъкидлаб ўтган.

— Бу болани жуда кўп огоҳлантирганман. Қадамингни ўйлаб босгин деганман. Йўқ, ўз билганидан қолмади. Мана қўлимда унинг қандай ишлаганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Шаҳардаги қилиниши зарур бўлган ишлар кўпайса кўпайди камаймади, — деган вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

 

Изоҳ билдириш