55442

Бош прокуратура Юнусободдаги ҳодиса юзасидан жиноий иш очди

Ўзбекистон 19 декабрь 13:16 408

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган фавқулодда вазият юзасидан жиноий иш очди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов телеграмдаги каналида хабар берган.

«Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида юз берган ҳодиса юзасидан ЖКнинг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258 (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш