54783

Андижон шаҳри ҳокими ишдан олинди

Ўзбекистон 26 август 9:56 863

26 август куни халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Дилмурод Раҳматуллаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинди. Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда Баҳромжон Носирбоевич Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.


Баҳромжон Ҳайдаров 1972 йил туғилган, маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи. У 2018 йил февраль ойидан буён Андижон вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳ билдириш