55521

Aндижонда бошсиз мурда топилди. Прокуратура баёнот берди.

Ўзбекистон 24 декабрь 11:30 2 169

Ижтимоий тармоқларда фуқаро И.Назаровнинг бошсиз мурдаси топилганлиги ҳолати бўйича эълон қилинган хабарлар юзасидан Aндижон вилоят прокуратураси баёнот берди.

Қайд этилишича, Aндижон тумани, Бешбўйноқ МФЙ, Бешбўйноқ кўчаси, 378-уйда яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро Назаров Ибратжон Икромовичнинг мурдаси «Қорадарё» дарёсининг Олтинкўл тумани, Маданий меҳнат-2 МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан бошсиз ҳолатда қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида жорий йилнинг 16 декабрь куни Aндижон тумани прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шу куннинг ўзида жиноят иши вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан иш юритувга олиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

И.Назаровнинг ўлими сабабларини, унинг танасидаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий експертизаси тайинланиб, дастлабки маълумотномаси олинган ва иш ҳужжатларига қўшилган. Жиноят иши доирасида судга оид биологик экспертиза, судга оид физик-техника экспертизалари тайинланган.

Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида И.Назаровнинг жасади топилган «Қорадарё» дарёсининг Олтинкўл тумани, Маданий меҳнат-2 МФЙ ҳудудидан 1,5-2,0 км. юқори оқимидан номаълум шахсга тегишли бўлган одам бош суяги топилиб, бу бўйича ҳам суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Изоҳ билдириш