53109

«Шереметьево»да ҳалокатга учраган самолётда Ўзбекистон фуқаролари бўлганми?

Ўзбекистон 6 май 10:44 696

Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти махсус ахборот билан чиқди. У вазирлик сайтида жойлаштирилган.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 6 май куни эрталаб ҳолатига кўра, 5 майда Москвадаги «Шереметьево» аэропортига самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси Консуллик бўлимига тасдиқлаган.

Россия тергов қўмитаси вакили Елена Марковская маълумотига кўра, «Аэрофлот» компаниясининг Sukhoi Superjet 100 йўловчи самолёти билан Шереметьево аэропортида юз берган ҳалокат оқибатида 41 киши ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳ билдириш