53095

Шереметьеводаги фожиада 41 киши ҳалок бўлган

Дунё 6 май 9:52 454

Россия тергов қўмитаси хабарига кўра, «Аэрофлот» ширкатининг Sukhoi Superjet 100-95 самолёти бортида чиққан ёнғинда 78 инсондан 37 нафари тирик қолган, 41 нафари ҳалок бўлган.

Россия матбуотининг ёзишича, йўловчи самолёти Москвадан маҳаллий вақт билан 17:50 да Мурманскка қараб учган, бироқ ҳавога кўтарилгандан сўнг шошилинч равишда ортга қайтган ва қўниш чоғида ёниб кетган.

FlightRadar хизматидаги маълумотларга қаралса, самолёт ҳавога кўтарилганидан кейин икки марта айланган ва ярим соатдан сўнг қайтиб қўнган.

«Асосий версия – самолётни яшин урган. Шундан сўнг автомат бошқарув издан чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, учоқ қўниш чоғида қўниш йўлагига икки марта урилган. Яшин урилганини экипаж аъзоларидан бири ҳам тасдиқлади», – деган ТАССнинг фавқулодда хизматдаги манбаси.

Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳаво транспорти хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш очилганини маълум қилган.

 

Изоҳ билдириш