52942

Президент Сурхондарёга жўнаб кетди

Ўзбекистон 30 апрель 10:01 297

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Шунингдек, Президентнинг ташрифи давомида вилоятга янги ҳокимни ҳам тайинланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилганди. 1 апрелда бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким этиб тайинланган эди.

Изоҳ билдириш