52292

Сурхондарё вилояти ҳокими ишдан олинди

Ўзбекистон 2 апрель 15:54 1 543

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилган. Йиғилиш 1 апрелда бўлиб ўтган.

Маълум қилинишича, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинчаликка ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Шу кунларда Сурҳондарёда 5-10 апрелда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда. Маълумотларга қараганда, Баҳодир Пўлатов шу ташкилий ишлар ва бошқа расмий тадбирлар, йиғилишларда қатнашмаган.

Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов 2018 йилда Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди. Вилоятнинг олдинги ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб кетганди.

Изоҳ билдириш