52082

14 кунлик фарзандини 5 млн. сўмга сотаётган аёл жиноят жойида қўлга олинди

Ўзбекистон 27 март 14:10 181

Навоий вилоятида чақалоғини 5 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, 2019 йил 25 март куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофааза қилувчи идора ходимлари тадбир ўтказган. Тадбир натижасида Кармана тумани Мичурин дала-ҳовлилар жамиятида яшовчи аёл 14 кунлик фарзандини 5 млн. сўм эвазига бошқа фуқарога  сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ самарқандлик аёл уч ойлик ўғлини 8 минг долларга сотишга урингани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳ билдириш