51911

Фарзандини 8 минг АҚШ долларга сотаётган ОНА қўлга олинди

Ўзбекистон 23 март 18:28 295

Самарқандлик аёл ўз фарзандини Тошкентда саккиз минг долларга сотишга уринди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, 18 март куни аёл қўлга олинган. У Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда турган ва вақтинча Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган бўлган.

«25 ёшли Ш.О. уч ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди», – дейилади хабарда.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш