51738

Тошкентда “Яндекс.Метро” мобил иловаси ишга туширилди

Технология 15 март 14:50 57

Тошкентда “Яндекс.Метро” мобил дастури ишга туширилди.

Мазкур дастур ёрдамида фойдаланувчилар, шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар метронинг зарур йўналиши, бекатлари, йўналишдан бошқа йўналишга ўтиш ва қанча вақтда манзилга етиб бориш мумкинлигидан хабардор бўлиши мумкин.

Фойдаланувчилар яқин бекатдан мўлжалланган бекатни белгилаши кифоя қилади — “Яндекс.Метро” йўналиш ҳақида, ўтириш учун қулай бўлган вагон, шаҳарнинг қулай қисмига чиқиш, йўналишни ўзгартириш учун қулай бўлган вагонигача кўрсатиб беради.

Дастурда ҳар бекатнинг иш графиги ва уларнинг харита бўйича жойлашуви кўрсатиб ўтилган. Агар таъмирлаш ёки бошқа сабаб туфайли бекат ёпилса, бу махсус схемада акс этади.

Айни вақтда дастур Android ва iOS операцион тизимларида мавжуд. У ҳеч қандай интернетсиз ишлайди. Фойдаланувчилар ундан ўзбек ва рус тилларида ишлатиши мумкин.

Изоҳ билдириш