49829

Tracker’га буюртма қабул қилиш бошланди. Биринчи босқичда фақат битта автосалонда

Технология 10 декабрь 16:20 642

2018 йилнинг 10 декабридан GM Uzbekistan компанияси Chevrolet Tracker кроссоверига буюртмалар қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Tracker комплектацияларида харидорларга автоматик круиз назорати, (BYOM2) маълумот-кўнгилочар тизими, cветодиодли кундузги ёритиш чироқлари тақдим этилган. Автомобиль комплектациясига шунингдек 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа парковка датчиклари, шунингдек алюминий дисклари ‘R18 215/55 киради.

Tracker субихчам автомобиллар синфига киради: узунлиги 4257 мм, кенглиги 1776 мм ва баландлиги 1679 мм. Автомобилнинг ёқилғи баки 53 литрни ташкил қилади. Автомобилнинг 1,8 литрли двигатель ҳажми 140 от кучига тенг.

Автомобилнинг ёқилғи сарфи MT5/AT6 трансмиссияли аралаш циклда 100 км.га 7,1 л. ташкил қилади. Автомобиль 10,6 сонияда 100 км/с тезликка етади. Модель 4-цилиндрли двигатель билан жиҳозланган.

Биринчи босқичда Tracker кроссовери савдоси ва хизмат кўрсатиши билан Ўзбекистондаги биринчи мультибренд «Nurafshon AvtoMarkaz» автосалонининг Тошкент шаҳар, Сергели тумани Обиҳаёт кўчаси, 39 уйда жойлашган филиали шуғулланади.

Харидорларга автомобиль икки хил комплектацияда тақдим этилган: Tracker LT M/T ва Premier A/T. Tracker’нинг LT M/T комплектацияси нархи — 184 308 855 млн сўм, Premier A/T эса 215 680 575 млн сўмни ташкил қилади.

Шу билан бирга айтиш жоизки, автомобилнинг компания моделлар қаторидан жой олиши Ўзбекистон бозори учун мутлақо янги бўлган SUV В синфини қўшиш мақсадида амалга оширилмоқда, Tracker Саptiva автомобилининг ўрнини эгаллашга мўлжалланмаган.

Изоҳ билдириш