46872

GM Uzbekistan аҳоли учун фойдали бўлган янги хизмат турини ишга туширди

Технология 5 сентябрь 9:08 771

Онлайн аризаларни ва шартномаларни расмийлаштириш жараёни кўриб чиқилганда бетоб бўлгани туфайли, банд бўлиб вақти бўлмаганлиги ва бошқа узрли сабабларга кўра мижозларимиз автосалонга шартномаларни олиб кетишлари учун ўз вақтида кела олмаслик ҳолатлари таҳлил қилинди. Натижада, баъзи мижозларда улар огоҳлантирилгандан кейин 3 иш куни ичида салонга келмаганлиги сабабли шартнома бекор қилиниши ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур муаммони ҳал қилиш ва энг асосийси мижозни шартнома расмийлаштиришини ўз вақтида ва қулай амалга ошириши учун «GM Uzbekistan» АЖ томонидан сайёр шартнома расмийлаштириш пункти бўлган янги «Ўзимиз борамиз» хизмати йўлга қўйилди.

Автомобил харид қилиш (онлайн-навбат) учун ариза берган ва автосалондан телефон қўнғироғи қабул қилган пойтахтликларнинг ҳар бири 5 сентябрдан бошлаб «Ўзимиз борамиз» хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Мазкур хизмат тури тез орада республикамиз ҳамма ҳудудларида фойдаланишга туширилади ва бу хақида қўшимча маълумот берилади.

Сайёр шартнома пунктлари ҳар куни соат 8:00 дан 22:00 га қадар шартномани Тошкент шаҳрининг сиз учун қулай нуқтасигача етказиб беради.

Изоҳ билдириш