46735

Жиззахда Chevrolet Tracker намойиш этилди (фото)

Технология 30 август 9:02 1 830

Жиззахда Халқаро инвестицион форум доирасида Ўзбекистон автомобил саноатининг янги маҳсулоти – Chevrolet Tracker намойиш этилди.

Жорий йилнинг сентябр ойида сотувга чиқарилиши режалаштирилган Tracker 4 қаторли бензинли двигательга эга.

Автомобиль кузови узунлиги – 4255, кенглиги – 1775, баландлиги – 1650, ғилдирак базаси – 2555 миллиметрни ташкил этади. Ишлаш ҳажми – 1796 см3.

Chevrolet Trackerнинг максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади.

Ёқилғи сарфи: аралаш – 100 километрга 7,1 литр. Ёқилғи баки ҳажми – 53 литр.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда Халқаро инвестицион форум бўлиб ўтмоқда. Вилоят тарихида илк маротаба ўтказилаётган ушбу тадбирдан мақсад Жиззахнинг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ташкил этишга қаратилган.

Жиззах инвестицион форумида Беларусь, Буюк Британия, Германия, Греция, БАА, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Латвия, ХХР, Россия, Туркия, Сингапур, АҚШ, Жанубий Корея, Япония сингари 28 мамлакатдан 300га яқин иштирокчилар қатнашдилар.

Изоҳ билдириш