46705

Telegram суд террорчиликда айбланганларга оид шахсий маълумотларни ФСБга беришга рози бўлди

Технология 29 август 15:22 213

Telegram мессенжери суд қарорига биноан, террорчиликда гумон қилинаётган шахсларнинг IP-адресларини махсус хизматларга маълум қилади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Агарда Telegram бирор фойдаланувчининг террорчиликда айбланаётгани ҳақида суд қарорини олса, биз сизнинг IP адресингизни ва телефон рақамингизни махсус хизматларга маълум қилишимиз мумкин. Ҳозирча бундай ҳолатлар бўлмаган, агарда шундай ҳолат юз берса – барча маълумотлар ҳар ярим йилда эълон қилинадиган ҳисоботда чоп этилади”, – дейилган мессенжер расмий хабарида.

Ҳисоботла таалуқли телеграм-канал орқали эълон қилинади, дейилган хабарда.

Изоҳ билдириш