46662

GM Uzbekistan қайси автомобилларнни ишлаб чиқариш ҳажмини оширишини маълум қилди

Технология 29 август 9:52 973

GM Uzbekistan АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомбиллар савдоси қайта бошланганлиги ва харидорлар томонидан келиб тушаётган мурожатларни инобатга олган ҳолда, компания томонидан Ўзбекистон бозоридаги харидорлар талабларини қондириш мақсадида талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишнинг тез мослашувчан механизмини жорий қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар қилади.

Хусусан, “Женерал Моторс Ўзбекистон” АЖ томонидан механик узатмали “Нексия” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 донагача оширилди, йил охиригача эса ушбу моделнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари 34 804 донагача етказилади.

Шунингдек, “Малибу” автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ойига 240 донадан 2 200 донага ошириш режалаштирилган.

Компания мижозлар томонидан таклифлар ва талабларни инобатга олган ҳолда, бошқа русумдаги автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳам яқин ойларда ошириш учун барча имкониятларни жалб қилмоқда.

Изоҳ билдириш